E'lonlar

E’lon 24.06.2016 yil.

«Farg’ona issiqlik elektr markazi» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

«Farg’ona issiqlik elektr markazi» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2016 йил 24 июн куни, соат 14-00 да Фарғона шаҳри, Саноат кўчаси 40 уй, «Farg’ona IEM» АЖ мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.
Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2016 йил 20 июн куни ҳолатига шакллантирилади.
Умумий йиғилишга таклиф қилинган акциядорларни рўйхатга олиш 2016 йил 24 июн куни соат 12-30 дан 13-30 гача амалга оширилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. «Farg’ona IEM» АЖ бош директорининг 2015 йил якуни, “Бизнес -режа”ни бажариш бўйича эришилган молиявий хўжалик фаолият ва техник иқтисодий кўрсаткичлар натижалари юзасидан хисоботи.
2. Жамият бош директори билан 2016 йилга мехнат шартномасини узайтириш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш.
3. Жамият ижро органи аъзоларини қайта сайлаш ва улар билан мехнат шартномасини тузиш.
4. Тасдиқланган иш режасига асосан ички аудит хизматини 2015 йил якуни бўйича амалга оширган ишлари юзасидан хисоботи.
5. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар хисоботини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимотини тасдиқлаш.
7. 2015 йилда жамиятни бошқаруви юзасидан Кузатув кенгаши раисининг кенгаш фаолияти ҳамда ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботларини тасдиқлаш.
8. Жамият Кузатув кенгаши номзодларини сайлаш.
9. Жамият тафтиш комиссияси номзодларини сайлаш.
10. Жамиятнинг 2016 йилга режалаштирган “Бизнес-режа”сини хамда жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш.
11. 2016 йил учун жамият молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилоти танлаш тартиби ва унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини тасдиқлаш.
12. Жамиятда корпоратив бошқарув кодексни тадбик этиш.
13. Жамият устави хамда “Умумий йиғилиш тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги, “Ижро органи тўғрисида”ги, “Ички аудит тўғрисида”ги ички низомларига киритилган узгартириш ва кушимчалар билан янги тахририни тасдиклаш.
14. Жамиятни “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорат тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомларни тасдиқлаш.
15. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар киритилганлиги ва ушбу киритилган ўзгартиришларга асосан «Farg’ona IEM» АЖ устави ва ички низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳууқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 67-моддасида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан танишиш юзасидан мурожаат учун телефон (0373) 242-94-83.

«Farg’ona IEM» АЖ Кузатув кенгаши.

31.05.2016 йил

print

Javob berish