Aksiyadorlarning umumiy yig'ilishi E'lonlar

Aksiyadorlarning umumiy yig’ilishini o’tkazish haqida habar

«Farg`ona issiqlik elektr markazi» АЖ акциядорлари диққатига!

«Farg`ona issiqlik elektr markazi» АЖ акциядорларининг Умумий йиғилиши 2017 йилнинг 23 июн куни, соат 14-00 да Фарғона шаҳри, Саноат кўчаси 40 уй, «Farg`ona IEM» АЖ мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил 20 июн куни ҳолатига шакллантирилади.

Умумий йиғилишга таклиф қилинган акциядорларни  рўйхатга олиш 2017 йил 23 июн куни соат 12-30 дан 13-30 гача амалга оширилади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

 

1)        «Farg’ona IEM» АЖ бош директорининг 2016 йил якуни, “Бизнес -режа”ни бажариш бўйича эришилган молиявий хўжалик фаолият ва техник иқтисодий кўрсаткичлар натижалари юзасидан ҳисоботи.

2)        Жамият бош директори билан тузилган меҳнат шартномасини бир йилга узайтиришни тасдиқлаш.

3)        Жамият ижро органи аъзоларини қайта сайлаш ва тасдиқлаш.

4)      “Farg’ona IEM” АЖ уставига ўзгартириш киритиш ҳамда жамиятнинг  ички норматив хужжатларини “Ўзбекэнерго” АЖ билан Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2017-2019 йиллар учун  тузилган Тармоқ келишувига мувофиқлаштириш учун уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш.

5)  Тасдиқланган иш режасига асосан ички аудит хизматини 2016 йил якуни бўйича амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи.

6)        2016 йил якунлари бўйича аудитор хулосаси ва тафтиш комиссиясининг жамият молиявий хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан ҳисоботи.

7)        Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш.

8)        Жамиятнинг 2016 молиявий-хўжалик йили фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимотини тасдиқлаш.

9)        2016 йилда жамиятни бошқаруви юзасидан Кузатув кенгаши раисининг кенгаш фаолияти бўйича ҳисоботи.

10)      Жамият Кузатув кенгаши номзодларини сайлаш.

11)      Жамият тафтиш комиссияси номзодларини сайлаш.

12)      Жамиятнинг 2017 йилга режалаштирган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.

13)      2017 йил учун жамият молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилоти унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини тасдиқлаш.

Умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан танишиш юзасидан мурожаат учун телефон (0373) 242-94-83.

«Farg`ona IEM» АЖ Кузатув кенгаши.

31.05.2017 йил.

print

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan