E'lonlar

Эълон 04.06.2018

«Farg`ona issiqlik elektr markazi»АЖ акциядорлари диққатига!

«Farg`ona issiqlik elektr markazi» АЖ акциядорлар умумий йиғилишини 2018 йилнинг 27 июн куни, соат 14-00 да Фарғона шаҳри, Саноат кўчаси 40 уй, «Farg`ona IEM» АЖ мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2018 йил 21 июн куни ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар умумий йиғилишига таклиф қилинган акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 27 июн куни соат 12-30 дан 13-30 гача амалга оширилади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1) Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

2) Саноқ комиссияси таркибини сайлаш.

3) “Farg’ona IEM” АЖ бош директорининг 2017 йил якуни, йиллик “Бизнес -режа”ни бажариш бўйича эришилган молиявий хўжалик фаолият ва техник иқтисодий кўрсаткичлар натижалари юзасидан ҳисоботи.

4)Жамият бош директори билан тузилган меҳнат шартномасини бир йилга узайтиришни тасдиқлаш.

5) Жамият ижро органи аъзоларини қайта сайлаш ва тасдиқлаш.

6) Тасдиқланган иш режасига асосан ички аудит хизматини 2017 йил якуни бўйича амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи.

7) 2017 йил якунлари бўйича аудитор хулосаси ва тафтиш комиссиясининг жамият молиявий хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан ҳисоботи.

8) Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш.

9) Жамиятнинг 2017 молиявий-хўжалик йили фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойда тақсимотини тасдиқлаш.

10) 2017 йилда жамиятни бошқаруви юзасидан Кузатув кенгаши раисининг кенгаш фаолияти бўйича ҳисоботи.

11) Жамият Кузатув кенгаши номзодларини сайлаш.

12) Жамият тафтиш комиссияси номзодларини сайлаш.

13) Жамиятнинг 2018 йилга режалаштирган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.

14) 2018 йил учун жамият молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилоти унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини тасдиқлаш.

15)Жамиятнинг Корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.

16) Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

print

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan