E'lonlar Yangiliklar

«Farg`ona issiqlik elektr markazi» АЖ акциядорлари диққатига!

«Farg`ona issiqlik elektr markazi» АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2019 йилнинг 26 апрел куни, соат 14-00 да Фарғона шаҳри, Саноат кўчаси 40 уй, «Farg`ona IEM» АЖ мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 22 апрел куни ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига таклиф қилинган акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 26 апрели куни соат 12-30 дан 13-30 гача амалга оширилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиш кун тартиби:

1) Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

2) Саноқ комиссияси таркибини сайлаш.

3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 март ПҚ-4249 сонли «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Қарорининг 2-иловасини ижросини таъминлаш тўғрисида.

«Farg`ona issiqlik elektr markazi»АЖ

Кузатув кенгаши

print

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan