E'lonlar

«Farg`ona issiqlik elektr markazi»АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«Farg`ona issiqlik elektr markazi»АЖ акциядорлари диққатига!

«Farg`ona issiqlik elektr markazi» АЖ акциядорлар умумий йиғилишини 2019 йилнинг 17 май куни, соат 14-00 да Фарғона шаҳри, Саноат кўчаси 40 уй, «Farg`ona IEM» АЖ мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 13 май куни ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар умумий йиғилишига таклиф қилинган акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 17 май куни соат 12-30 дан 13-30 гача амалга оширилади.

 Умумий йиғилиш кун тартиби:

            1) Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

            2) Саноқ  комиссияси таркибини сайлаш.

3) “Farg’ona IEM” АЖ бош директорининг 2018 йил якуни, “Бизнес -режа”ни бажариш бўйича эришилган молиявий хўжалик фаолият ва техник иқтисодий кўрсаткичлар натижалари юзасидан хисоботи.

4) Жамият бош директори билан тузилган меҳнат шартномасини бир йилга узайтиришни тасдиқлаш.

5) Жамият ижро органи аъзоларини қайта сайлаш ва тасдиқлаш.

6) Тасдиқланган иш режасига асосан ички аудит хизматини 2018 йил якуни бўйича амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи.

7) 2018 йил якунлари бўйича аудитор хулосаси ва тафтиш комиссиясининг жамият молиявий хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан ҳисоботи.

8) Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар хисоботини тасдиқлаш.

9) Жамиятнинг 2018 молиявий-хўжалик йили фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимотини тасдиқлаш.

10) 2018 йилда жамиятни бошқаруви юзасидан Кузатув кенгаши раисининг кенгаш фаолияти бўйича хисоботи.

11) Жамият Кузатув кенгаши номзодларини сайлаш.

12) Жамият тафтиш комиссияси номзодларини сайлаш.

13) Жамиятнинг 2019 йилга режалаштирган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.

14) 2019 йил учун жамият молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилоти унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини тасдиқлаш.

15) Жамиятнинг Корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.

16) Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 март кунги ПҚ-4249 сонли “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Қарорининг 3-иловасига асосан “Farg’ona IEM” АЖдаги 5,27 % Давлат ва 93,78 % “Ўзбекэнерго” АЖ улушлари (активлари)ни янги ташкил этилган “Иссиқлик электр станциялари” АЖ устав капиталига бериш.

 

“Farg’ona IEM” АЖ Кузатув кенгаши.

26.04.2019й.

print

Javob berish