Yangiliklar

Шеърият мулкининг султони Алишер Навоийга бағишлов!

Назим оламида қолган буюк шон,

Яшайди қалбларда то абад ишон,

Ҳалқ ғамин еганлар буюкдир хар он,

Замон  ҳайратдадир ҳайратда мозий,

Улуғлардан улуғ буюк Навоий!!!

 

Лайли ва Мажнун хам достонларида,

Фарход ва Ширин хам туғёнларида,

Мухаббатнинг майус сиймоларида,

Яшайди хеч қачон бўлмагай фоний,

Улуғлардан улуғ буюк Навоий!!!

 

Шохга хам кўрсатиб тўғри йўлини,

Фақирга узатиб ёрдам қўлини,

Камситтириб қуймай туркий тилини,

Шеър ила титратди ер у кўк мозий,

Жахонни хайратга солган Навоий!!!

 

Яхшилик, ҳалоллик шиори бўлди,

Сўз сехри ишлатар қуроли бўлди,

Кун келди шеърият султони бўлди,

Замон  ҳайратдадир ҳайратда мозий,

Улуғлардан улуғ буюк Навоий!!!

 

Беш аср ўтсада ўчмагай ёддан,

Кўнглимиз қолмайди Қайсдан Фарходдан,

Мухаббат мавжланган ўшал баётдан,

Ишқ ила титратди ер у кўк мозий,

Қалбимни ларзага солган Навоий!!!

 

 Тайёрлади:

«Farg’ona IEM» АЖ Ёшлар етакчиси              О.А.Абдурасулова                                                                                                                                                           

print

Javob berish