E'lonlar

“Касбим менинг – фахрим менинг”

Касбига мехрини берган инсонларни барча сохаларда учратиш мумкин. Аслида инсонни халоватда яшаши учун кўп нарсани кераги йўк. Тинч тотув хаёт, мехрибон оиласи, ўзи қадрлайдиган касб ва мехнати ортидан турмуш фаровонлиги бўлса бас. Касбларнинг катта- кичиги ёки яхши-ёмони бўлмайди. Фақат ўз касбига садоқат, касбнинг нозик жихатларини ўрганиш, шу касбнинг етук эгаси бўлиш мухимдир.

Жамиятнинг ривожи ва келажаги учун энг зарурий касблардан бири бу энергетика сохасидир. Сохада мехнат қилиш айникса рахбарлик килиш учун кишидан чуқур билим юқори савиядаги малака касб этикаси ва муомила маданияти талаб этилади.

“Фарғона иссиклик электр маркази”да ана шундай ўз касбига мехр қўйиб уни эъзозлаб келаётган инсонлардан бири Муминов Алишер Одиловичдир. Алишер Одилович харбий хизматни тугатганидан сунг 1984 йили Фарғона иссиклик электр марказига оддий навбатчи электромонтёр лавозимига ишга кириб, смена бошлиғи, станция смена бошлиги лавозимларида, 1998 йилдан хозирги кунга қадар жамият электр цехи бошлиғи вазифасида ишлаб келмокда. У мамлакатимиз энергетика тизимини ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ахолини электр энергияси,  иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш ишларига муносиб хисса қўшиб келаётган фаол, тажрибали мутахассис хисобланади.

А.Муминов рахбарлик қилаётган цех жамоаси ўтган йиллар давомида мавжуд қурилма ва ускуналарни унумли ва беталофат ишлашини таьминлаб келмокда. У янги технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш, эски курилмалардан самарали фойдаланиш, уларни реконструкция қилишга ижобий ёндошиб, доимий равишда янги ғоя ва таклифларни киритиб боради.

2015-2016 йилларда уни таклифи билан эскириб колган Темп-40 ва ЭДТС-60 ички телефон станцияларини замонавий Panassonic-72/48 станциясига алмаштирилиши натижасида жамиятда 35460 кВт/соат электр энергияси тежалиб, йилига 5.6 миллион сум маблаг иқтисод қилинди.

2016 йили уни ташаббуси ва жамият рахбарини қуллаб кувватлаши натижасида 110 кВ кучланишли очик тарқатиш қурилмасидаги 21 та хаво ўчиргичлар янги замонавий иқтисодий тежамкор элегазли ўчиргичларга алмаштирилди. Буни натижасида 6 та хаво компрессорларига эхтиёж колмади, шунингдек йилига жамиятни 630.3 миллион сум харажатлари қискартирилди ва 1.1 млн.кВт/соатдан ортиқ электр энергияси тежалишига эришилди.

Серғайрат ва жонкуяр рахбарнинг ўз цехида юқори кучланишли электр двигателларни мукаммал таъмирлаш ишларини йулга қўйиши билан йилига жамиятни 76 миллион сўм маблағини тежашга эришилди. А.Муминов томонидан олиб борилаётган бундай хайрли ишларни кўплаб санаш мумкин.

А.Муминов жамият кадрлари сифатини ошириш, малакали мутахассислар билан тўлдиришда хам мунтазам изланиш олиб бормокда. У Фарғона шахридаги олийгохлар, корхонага бириктирилган касб-хунар коллежлари билан яқиндан хамкорликни йўлга қўйиб, кейинги 3 йилда ўз цехига 22 нафар олий маълумотли. 13 нафар коллеж битирувчиларини ишга жалб қилди. У мехнат фаолияти давомида 100 дан ортиқ шогирдларга устозлик қилган. Уларни аксарияти бугунги кунда корхонада самарали мехнат қилмокдалар.

А.Муминов энергетика тизимидаги самарали мехнатлари учун корхона маъмурияти, «Ўзбекэнерго»АЖ. Ўзбекистон Ёқилғи-Энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Фахрий ёрлиқлари билан, 2007 йилда «МДХ да хизмат кўрсатган энергетик» Фахрий ёрлиги билан мукофотланган. 2011 йилда «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони билан такдирланган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, корхонамизда бундай инсонлар билан елкадош булиб ишлаш бизга фахр туйғусини беради.

 

“Фарғона ИЭМ” АЖ рахбарияти, хамкасблар ва шогирдлари.

print

Javob berish