E'lonlar

ЖАМИЯТ КАСАБА УЮШМА ФАОЛИЯТИ

“Farg’ona Issiglik Elektr Markazi” акционерлик жамияти касаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятини Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Устави, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тузилган Тармоқ-тариф Келишуви ҳамда иш берувчи билан меҳнат жамоаси ўртасида тузилган Жамоа шартномаси асосида олиб бормоқда.

  Жамоа шартномасида ишчи – ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларни ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва самарали меҳнатлари учун рағбатлантириб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, 2020 йилни ўтган беш ойи давомида қуйидаги ишлар бажариб келинди:

  1. Барча цехларда ходимларни дам олишлари ва овқатланишлари учун алоҳида хоналар ажратилди, хоналар санитария талаблари асосида мебел ва зарур маиший техника буюмлари билан жиҳозланди.
  2. Ходимларни хавфсиз иш бажаришлари учун улар белгиланган меъёрлар асосида махсус кийим бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш учун 39 191,6 минг сўм сарфланди.
  3. Зарарли меҳнат шароитларида ишловчи ходимларни сут маҳсулоти билан таъминлаш учун 1875,3 минг сўм сарфланди.
  4. Даволаниш учун дори дармонга муҳтож бўлган 16 нафар ходимга 5151,7 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди.
  5. Моддий аҳволи оғирлашган оилаларни қўллаб қувватлаш мақсадида 33 нафар ходимга 12400,8 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди.
  6. Навбатдаги меҳнат таътилига чиқаётган 498 нафар ходимга қонунчиликда белгиланган меҳнат таътили пулидан ташқари қўшимча ёрдам кўрсатилди.
  7. Корхонадаги самарали меҳнатларини инобатга олган ҳолда 16 нафар ходимни юбилей саналари (50 – 60 ёшга тўлишлари) муносабати билан бир марталик мукофотлаш учун 31666,8 минг сўм маблағ сарфланди.

   Бундан ташқари, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси Р.Г.Мубаракшин томонидан 2020 йил 14 апрелдаги видеоселектрда берилган “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишни кучайтириш” бўйича топшириқларини бажариш  мақсадида станцияда вахталик иш режими ташкил қилинди. Мазкур режимда ишловчи ходимларга зарур шарт шароитларни яратиш, уч маҳал иссиқ овқатланишларини ташкил этиш  учун иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

 

print

Javob berish