E'lonlar

«Farg`ona issiqlik elektr markazi» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«Farg`ona issiqlik elektr markazi» АЖ акциядорлар умумий йиғилишини 2020 йилнинг 17 июл куни, соат 14-00 да Фарғона шаҳри, Саноат кўчаси 40 уй, «Farg`ona IEM» АЖ мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2020 йил 13 июл куни ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар умумий йиғилишига таклиф қилинган акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил 17 июл куни соат 12-30 дан 13-30 гача амалга оширилади.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан танишиш юзасидан мурожаат учун телефон (0373) 242-94-83.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

             1) “Farg’ona IEM” АЖ бош директорининг 2019 йил якуни бўйича хисоботи.

            2) Жамият бош директори билан тузилган меҳнат шартномасини бир йилга узайтиришни тасдиқлаш.

            3) Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар хисоботини тасдиқлаш.

            4) Тасдиқланган иш режасига асосан ички аудит хизматини 2019 йил якуни бўйича амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи.

            5) 2019 йил якунлари бўйича аудитор хулосаси ва тафтиш комиссиясининг жамият молиявий хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан ҳисоботи.

            6) Жамиятнинг 2019 молиявий-хўжалик йили фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимотини тасдиқлаш.

            7) Жамиятнинг 2020 йилга режалаштирган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.

            8) Жамият Кузатув кенгаши номзодларини сайлаш.

            9) Жамият тафтиш комиссияси номзодларини сайлаш

            10) 2020 йил учун жамият молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилоти унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини тасдиқлаш.

            11) Жамиятнинг Корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.

            12) 2019 йилда жамиятни бошқаруви юзасидан Кузатув кенгаши раисининг кенгаш фаолияти бўйича ҳисоботи.

            13) Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

            14) Саноқ  комиссияси таркибини сайлаш.

            15) Жамият ижро органи аъзоларини қайта сайлаш ва тасдиқлаш.

            16) Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида, жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

“Farg’ona IEM” АЖ Кузатув кенгаши.

print

Javob berish