Yangiliklar

ЖАМИЯТДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИ.

Жамиятда хотин-қизларнинг гендер тенглиги, уларни маънавий ва  моддий қўллаб- қувватлашга эътибор янада ортмокда.

«Farg’ona IEM» АЖ да бугунги кунда 149 та хотин-қизлар фаолият олиб бормоқдалар. Жамиятда бошланғич хотин қизлар кенгаши фаолиятини самарали йулга қўйиш, хотин-қизлар иш шароитларини янада яхшилаш, уларни саломатликларини мустахкамлаш, моддий ва маънавий жихатдан куллаб- кувватлаш боркасида мунтазам ва давомли ишлар олиб борилмокда.

 8 Март Халқаро хотин – қизлар байрами муносабати билан жамият рахбарияти ва  касаба уюшмаси қўмитаси  ташаббуси билан  хотин- қизлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, катта концерт ташкил килинди ва хар бир аёлга 679330 сумдан пул мукофоти ва гуллар тақдим этилди.

Аёлларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида хар бир таътилга чиқаётган аёлга касаба уюшмаси томонидан ёрдам пули ажратиб борилади.

Уларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилаларида маънавий ахлоқий муаммоларни бартараф этиш борасида хотин-қизлар кенгаши  касаба уюшмаси билан хамкорликда доимий иш олиб борилмоқда.

Коронавирус пандемияси шароитида хотин–қизларга катта эътибор қаратилиб, уларнинг оилавий шароитлари ўрганилди, ёш болали оналарга уйда ўтириб ишлаш имконияти яратилди, хар бир ишчи-ходимга ёрдам тариқасида озиқ-овқат махсулотлари таркатилди, шунингдек корхона маъмурияти томонидан уларнинг моддий ахволи ва оилавий шароитларидан хабардор булиб туриш максадида доимий телефон оркали мулоқот ташкилланди.

Иш хақи сақланмаган холда уйда ўтирган аёлларга ойлик маош миқдорида иш хақи  тўлаб борилди.

Корхонамизда хотин-қизларнинг гендер тенглигини таъминлашга катта эътибор қаратилиб, корхонанинг Маъмурий хужалик биноси мукаммал

таъмирдан чиқарилди, барча санузеллар янги замонавийсига алмаштирилди, аёллар ва эркаклар бўлимида ювиниш хоналари сони купайтирилиб, хар бирига алохида кабиналар куйилди, бундан ташқари фаррошларга алохида хона ташкил қилинди, шкафлар янгиларига алмаштирилди.

Карантин вақтида ишга жалб этилган аёлларга хамма шарт-шароитлар яратиб берилди ва 3 махал иссиқ овкат билан таъминланди.

Хар йили бир марта жамият хисобидан аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларга врач маслахатлари бериб бориш йулга қўйилган.

Жамиятимизда кўп йиллардан буён виждонан мехнат қилиб келаётган, ўзининг самарали мехнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлигини мустахкамланишига, оналик ва болалик мухофазасига муносиб хисса қўшган, шунингдек соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат рухида тарбиялаш, жойларда маънавий ахлоқий мухитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган ўз касбининг фидойи аёллари, жумладан, молия икдисод бўлими етакчи иқтисодчиси Режабова Дилфуза маъмурий хўжалик участкаси бошлиғи Тавбаева Нилуфар, ёқилғи транспорт цехи табел юритувчиси Трошева А. ва ишлаб чикариш техник бўлими етакчи муҳандиси Котоврасова Г.лар билан сухбатлар уюштирилиб, уларнинг  ибратли хаёт йули жамият хотин қизлар ўртасида тарғибот қилинди.

Кадрлар малакасини хамда касбий махоратларини ошириб бориш, устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш мақсадида корхонада “Устоз-шогирд” шаклида мураббийлик тўғрисида низом ишлаб чиқилган. Тизим таълим муассасаларини тамомлаб, биринчи марта ишга қабул қилинган ёш ходимлар учун қўлланилиб, ижобий натижалар олинмокда.

Биз аёллар Узбекистон Республикаси Президенти ва Хукуматининг биз учун яратиб бераётган имтиёзлари, гендер тенгик борасида давлат қонунини кабул килингани  учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. 

Хотин-қизлар кўмитаси раиси                                             Хамзаева Г.

print

Javob berish