Yangiliklar

“FARG’ONA IEM” АЖДА ИШЧИ-ХОДИМЛАРНИ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА ТАРҒИБ ҚИЛИШ МАҚСАДИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924 сонли Фармони ижросини таъминлаш, “Farg’ona IEM” АЖда меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароити билан бир қаторда уларнинг дам олишлари, ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида жамият ҳудудида барча қулайликларга эга бўлган спорт майдончаси қуриб битказилиб, жорий йилнинг 11 июл куни ишчи-ходимлар ихтиёрига топширилди.

Мазкур спорт майдончаси “Farg’ona IEM” АЖнинг ташаббускор ёш ишчи-ходимлари томонидан, хеч қандай ташқи қурувчи ташкилот ходимларини жалб этмасдан ўз кучи ҳисобидан бир ой муддатда қуриб битказилди. Спорт майдончасидан мини футбол учун стадион, баскетбол ва воллейбол майдончалари жой олган.

         “Мазкур спорт майдончасини бунёд этишдан мақсад корхонамиз ишчи-ходимларини соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш, айниқса ёш ишчи-ходимларни ишдан бўш вақтини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш билан ўтказишларини таъминлаш, турли спорт мусобақалари ўтказиш йўли билан ёшларда ўз иродаси, кучи ва энг асосийси Она Ватанга садоқат туйғуларини шакллантиришдан иборат. Бундан ташқари корхонамиз ёшлари орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли йўлга қўйиш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш” – дейди “Farg’ona IEM” АЖ бош директори Ф.Абдурахманов майдонча очилиш маросимида сўзлаган нутқида.

print

Javob berish