Yangiliklar

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА – ТАДБИРЛАРНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЮЗАСИДАН «FARG`ONA IEM»АЖ ДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 08 июлдаги ахборотига асосан 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августига қадар бир қатор карантин чекловларининг жорий этилаётганлигини, жумладан давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки масофадан туриб) ташкил этилиши, шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига доир бир қанча шартлар асосида рухсат этилганлини инобатга олган ҳолда, ҳамда “Farg`ona IEM” АЖда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишни кучайтириш мақсадида, ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарув раисининг тегишли Кўрсатмасига асосан 2020 йил 08 июл куни жамиятнинг 161-сонли буйруғи асосида корхонада фаолият юритувчи ишчи-ходимлар 2020 йил 09 июл кунидан вахта режимига ўтказилди.

“Фарғона иссиқлик электр маркази” акциядорлик жамияти Фарғона шаҳрида жойлашган йирик саноат корхоналаридан бири ҳисобланади. Жамиятнинг вазифаси Фарғона шаҳрида жойлашган йирик саноат корхоналарини узлуксиз иссиқлик энергияси, ҳамда Фарғона шаҳар аҳолисини электр энергияси ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш ҳисобланади. Нафақат юртимиз, бутун дунё иқтисодиёти барқарорлигига хавф солиб турган Коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин шароитида одамларни меҳнат билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш, юртимиз иқтисодиётига оз бўлсада ўз хиссасини қўшиш мақсадида бугунги кунда жамиятда 2 сменали вахта режими ташкил этилган бўлиб, бунда корхона ўз-ўзини вақтинчалик изоляцияга олган. Ишчи-ходимлар белгиланган муддат давомида жамият ҳудудидан чиқмаган ҳолда ишлаб чиқариш ишларига жалб этилган. Бунда ишчи-ходимлар 3 маҳал иссиқ овқат, барча шароитларга эга ётоқхона, ювиниш хоналари, дам олиш ва маданий хордиқ чиқариш масканлари, спорт билан шуғулланишлари учун спорт зали, футбол, воллейбол, баскетбол майдончалари, ҳамда қулай меҳнат шароитларига эга тоза ва озода иш жойлари билан таъминланган. Шунингдек ишчи-ходимларнинг соғлигини доимий назорат қилиб бориш мақсадида корхонанинг тиббий пункти барча керакли дори воситалари ва тиббиёт жиҳозлари билан таъминлаган. Жамият хамшираси уларнинг тиббий ҳолатини доимий назорат қилиб келмоқда.

         Бундан ташқари жамият ҳудуди, ишлаб чиқариш ва маиший бинолари, ётоқхоналар, ошхона биноси, автотранспорт воситалари, ҳизмат автомобиллари масъул ходимлар томонидан мунтазам дезинфекция қилиб келинмоқда. Корхона кириш қисмига махсус дезинфекция қилиш тунели ўрнатилиб вахта алмашиш даврида ходимлар махсус тана ҳароратини ўлчаш асбоби ёрдамида текширилиб, қўллари антисептик восита ёрдамида ишлов берилиб киритилиши йўлга қўйилган. Бунда корхонанинг кириш қисмига карантин даврида санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш қоидалари, ижтимоий масофа сақлаш ва тиббий ниқобдан фойдаланиш одоблари акс эттирилган плакатлар билан таъминланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Жамият ҳудудига бегона шахсларнинг кириши ёки чиқиши қаттиқ назоратга олинган бўлиб, зарурат бўлган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар корхонанинг ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқарида жойлашган, жисмоний ҳамда юридик шахсларни қабул қилишга мўлжалланган қабулхонада, биринчи раҳбарнинг руҳсати асосида қабул қилинмоқда.

Карантин даврида ўз оиласи даврасида, эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда уйда қолишни истаган ишчи-ходимларга, жумладан ёши улуғ, кўплаб ёшларга касб сирларини ўргатиб келаётган ишловчи пенсионерларга ўз ҳоҳишларига кўра иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш, навбатдаги меҳнат таътилини графигидан қатъий назар тақдим этиш чоралари кўрилди. Иш хақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқарилган ишчи-ходимларни карантин шароитида моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида мазкур даврга мутаносиб равишда уларга лавозим маошидан ҳисобланган моддий ёрдам кўрсатилиши жамият Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда амалга ошириб келинмоқда.   

«Farg’ona IEM» АЖ  матбуот хизмати.

print

Javob berish