E'lonlar

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ “FARG’ONA IEM” АЖДА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ҚИЛДИ.

Бугун электр энергиясисиз жамият тараққиётини тассаввур этиб бўлмайди. Уйда дейсизми ёки ишхонада электр энергияси инсон учун қулай шароит яратадиган ажралмас ёрдамчига айланди. Улкан шаҳарлар, гигант ишлаб чиқариш корхоналарини ҳам ҳаракатлантирувчи куч – бу электр энергияси.

Электр энергияси ишлаб чиқариш манбалари сони тараққиётнинг кейинги босқичида ортиб бораётганлигига қарамасдан, жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонда ҳам соҳанинг энг “оғир юки”ни иссиқлик электр станциялари тортиб келмоқда. Юртимизда жами электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмидаги иссиқлик электр станцияларининг умумий ҳиссаси қарийб 85 фоизни ташкил қилади.

 “Иссиқлик электр станциялари” АЖ оммавий ахборот воситалари вакилларини Фарғона ва Наманган вилоятларида соҳада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил қилди.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралда имзоланган ПҚ-2794 сонли қарори асосида «Фарғона иссиқлик электр маркази» АЖда ва Фарғона шаҳрида 7 мВт ли ва жамият ҳудудида 17 мВт ли юқори самарали когенерацион газ турбина қурилмаларини қуриш белгиланган.

Пресс-тур иштирокчилари ҳар икки лойиҳа билан яқиндан танишдилар. Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Япония давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, юқори самарали, тежамкор технологияларни энергетика соҳасига татбиқ этиш, ҳамда Фарғона водийсининг электр энергияси, айниқса, Фарғона шаҳрида жойлашган саноат корхоналарининг иссиқлик энергиясига бўлган танқислигини бартараф этишдан иборат. Лойиҳа амалга ошириш бўйича Фарғона шаҳарда 7 мВт ли газ турбина қурилмасини қурилиш монтаж ишлари муддатидан кечиктирмай тасдиқланган режа жадвалига асосан қуриб битказилди ва 2019 йилнинг декабр ойида муваффақиятли ишга туширилди. Бугунги кунда куз-қиш мавсумида янги ишга туширилган газ трубина қурилмаси Фарғона шаҳар аҳолисига иссиқлик ва электр энергиясини етказиб беришни бошлади.

Жумладан, ишлаб чиқарилаётган электр энергияси миллий электр тизимига ва иссиқлик энергиясини Фарғона шаҳрининг А.Қодирий даҳасида жойлашган 3850 та хонадондан ташкил топган 78 та кўп қаватли уйларга узлуксиз етказиб берилмоқда.    

«Ишга туширилган 7 мВтли газ турбина қурилмасидан йилига қўшимча 58400,0 минг кВт соат электр энергияси тармоққа узатилади ва 63400.0 Гкал иссиқлик энергиясини истеъмолчиларга етказиб берилиши кўзда тутилган. Бу эса электр энергиясини ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун сарфланаётган шартли ёқилғи сарфининг камайишига олиб келади. Бугунги кунда янги юқори самарали газ турбина қурилмасига хизмат қилиш учун 37 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Электр энергияси ишлаб чиқаришнинг замонавий ва самарадор технологияларини босқичма-босқич татбиқ қилиш, ёқилғи-энергетика ресурсларини рационал ишлатиш ҳамда самарадорлигини ошириш, ҳудуднинг саноат салоҳиятини ривожлантириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Фарғона ИЭМ ҳудудида ва Фарғона шаҳар қозонхонаси РК-3 да юқори самарали когенерацион газ трубина қурилмалари технологиясини татбиқ этиш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-2794-сонли қарори асосида “Фарғона ИЭМ” АЖ ҳудудида 17 МВт қувватли юқори самарали когенерацион газ трубина технологияларини жорий этиш инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу инвестицион лойиҳани юқори уюшқоқлик билан амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Янги қурилмани тез фурсатларда, яъни йил якунига қадар фойдаланишга топшириш қиш мавсумида Фарғона водийси халқини қўшимча электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлайди.

Лойиҳани амалга ошириш Фарғона водийси ҳудудида ишлаб чиқариш қувватларининг ошишига олиб келади ва корхонага ҳар йили қўшимча 197,24 млн. КВт соат электр энергияси, 214,5 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш, 3,2 млн.кубометр газни иқтисод қилиш ҳамда 125 та янги иш ўринларини яратиш имкониятини беради.

 

«Farg’ona IEM» АЖ матбуот хизмати.

print