E'lonlar

ФАРҒОНАДАГИ МАРКАЗИЙ ҚОЗОХОНА КАПИТАЛ ТАЪМИРДАН ЧИҚАРИЛМОҚДА

Фарғона шаҳрида жойлашган “РК-3” марказий қозонхонасини капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш лойиҳасига 34,5 миллиард сўм сарф этилмоқда. Бугунги кунда бу борадаги ишлар якунига етказиляпти. Бунинг натижасида 203 та кўп квартирали уйнинг хонадонлари ҳамда 43 та ижтимоий ва бошқа соҳа объекти иссиқлик билан таъминланиши кутилмоқда.

Бу ҳақда вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан ташкил этилган пресс-турда маълумот берилди.

Пресс-тур давомида мазкур лойиҳанинг мақсади ва истиқболдаги режалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

print