Yangiliklar

ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИДАГИ ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРГА ОЧИҚ МУСТАҚИЛ ТАНЛОВНИНГ ТЕСТ СИНОВЛАРИ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Энергетика вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловнинг тест синовлари босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан вазирлик марказий аппаратидаги Молиявий оқимлар ва нархлар сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ва Ҳуқуқий таъминот бошқармаси бош мутахассиси вакант лавозимларига ишга қабул қилиш учун Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали танлов эълон қилинган эди.

(https://t.me/minenergy_uz/2768)Бугун, 16 февраль куни Энергетика вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида мазкур эълон қилинган танловнинг тест синовлари босқичи ўтказилди.

Тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар учун суҳбат босқичи тез кунларда бўлиб ўтади.

Манба: Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

print