Yangiliklar

НАВРЎЗ БАЙРАМИ АРАФАСИДА «FARG’ONA IEM» АЖда УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ХАШАРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Ўзбек халқи ўзининг бирдамлиги, азалий қадрият ва бой тарихга эга эканлиги билан бошқа миллатлардан ажралиб туриши барчамизга маълум. Ана шундай азалий қадриятларидан бири хашар ҳисобланади. Ота-боболаримиз хашар ташкил этиш орқали келажак авлод мевасидан баҳра олиши, йўловчилар соясида дам олишлари учун ниҳол экиб боғлар, гулзорлар яратишни эзгу ва савобли амаллардан бири деб ҳисоблашган ва бунга доим амал қилишган. Янгиланиш ва ёшариш фасли саналган баҳор фасли ана шундай эзгу амалларнинг дебочасидир. Юртимизда янги куннинг бошланиши, яъни “Наврўз” байрамининг айнан баҳор фаслининг илк ойида нишонланиши ҳам бежиз эмас.

Хукуматимизнинг “Наврўз” умумхалқ байрамини кўтаринки руҳ ва юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш, худудларнинг эпидиомологик осойишталигини сақлаш, жамиятимиз худудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш юзасидан чиқарилган 96-F – сонли Фармойиши ижросини таъминлаш, халқимиз билан елкама-елка туриб кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, корхонамиз худудини ободонлаштириш, аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларга рухан ва жисмонан кўмак бериш мақсадида “Farg’ona issiqlik elektr markazi” акциядорлик жамияти бош директори Э.Хамидов бошчилигидаги меҳнат жамоаси 2021 йил 13 март куни “Обод ва кўркам маҳаллам” умумхалқ хайрия хашарида фаол иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумхалқ хайрия хашари доирасида корхона худуди чиқиндилардан тозаланди, бино-иншоотлар озодалиги, ташқи кўриниши тартибга келтирилди, мевали ва манзарали дарахтлар экилди, мавжуд дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек Фарғона шаҳар хокимлиги ташаббуси ва кўмаги билан шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйлар олдида кўкаламзорлаштириш, ташқи кўринишини яхшилаш ишлари олиб борилди.

print