Маркетинг режаси

Иссиқлик ва электр энергияси бозорининг асосий хусусияти  ишлаб чиқариш ва истеъмол бозорининг узлуксиз боғликлиги, тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ва тайёр маҳсулот омбори бўлмаслигидир. Йил давомидаги ҳароратнинг мавсумий ўзгаришлари ишлаб чиқариш миқдорининг ўзгарувчанлигига сабаб бўлади. 

 «Farg’ona IEM» АЖ истеъмолчилар билан бевосита воситачиларсиз ҳисоб–китобларни амалга оширади.

  Иссиқлик энергиясининг асосий истеъмолчилари: “ФНҚИЗ” МЧЖ, “Farg`оnaazot” АЖ ва “Қиргули иссиқлик манбаи” МЧЖ.

 Электр энергияси ҳисоб-китоблари “Ўзбекэнерго” АЖ нинг филиали “Энергосотиш” орқали амалга оширилади.

Фарғона шаҳрида иссиқлик ва электр энергиясининг асосий ишлаб чиқарувчиси “Farg’ona IEM” АЖ бўлиб, иссиқлик ва электр энергияси бозорида рақобатчилари йўқ.