Объявления Новости

ОБЪЯВЛЕНИЯ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 30 июл куни тасдиқлаган №633 сонли қарорига асосан “Иссиқлик электр станциялар” акциядорлик жамияти тармоғидаги “Farg’ona Issiqlik elektr markazi” АЖдан узатиладиган иссиклик энергияси учун тарифлари 2019 йил 15 августдан қуйидаги кўринишда оширилиши кутилмоқда.

1-гурух — Барча истеъмолчилар — шу жумладан, якка тартибдаги мехнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар, барча ўлчамлардаги иссиқ сув ва буғни оладиган улгуржи истеъмолчи — қайта сотувчилар хамда теплица-иссиқхона хўжаликлари бундан мустасно.

2018 йил 16 ноябрда тасдиқланган 1 Гкал учун 173000 сўмлик иссиқлик энергиясини сотиш тарифлари 35 фоизга оширилиши кутилмоқда

2-гурух. — Улгуржи истеъмолчи — кайта сотувчилар (ўз балансида иссиқлик тармоқлари бўлган, улардан фойдаланадиган, энергия билан таъминловчи ташкилотдан олинган иссиқлик энергиясини улгуржи харид қиладиган ва қайта сотадиган хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар) ва теплица — парник хўжаликлари.

2018 йил 16 ноябрда тасдиқланган 1 Гкал учун 173000 сўмлик иссиқлик энергиясини сотиш тарифлари 35 фоизга оширилиши кутилмоқда.

3-гурух. Иссиқлик манбаи корхоналарига узатиладиган иссиклик энергияси:

2018 йил 16 ноябрда тасдиқланган 1 Гкал учун 113890 сўмлик иссиқлик энергиясини сотиш тарифлари 5 фоизга оширилиши кутилмоқда.

Эслатма:

  1. Ушбу тарифлар ҚҚС билан ўрнатилган.
  2. Ушбу тарифлар кучга кириши билан 2018 йил 16ноябр куни тасдиқланган 19-03-22-06-O’zR-80-2018 сонли реестр ўз кучини йўқотади.
print

Добавить комментарий