Мақсад ва фаолият

ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ

Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан акциядорлар манфаатлари учун фойда олишдир.

Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

– жамият асосий фондлари, энергосистемани белгиланган ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, Жамиятнинг иқтисодий манфаатларини хисобга олган холда иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқаришда ҳамда юкланиш графигини қоплашда иштирок этиш;

– электр ва иссиқлик энергиясини, кимёвий тозаланган сувни, дистиллятни, ҳалқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва сотиш, корхона, ташкилотлар ва фуқароларга ишлар бажариш ҳамда хизматлар кўрсатиш. 

– ускуналарни тайин ишлашини, биноларни, иншоотларни ва коммуникацияларни соз холатини таъминлаш, минимал харажатлар билан қишлоқ хўжалик ва ахоли эхтиёжларини хар томонлама қониқтириш, электр иссиқлик станциясининг асосий вазифаларини бажарилишини кафолат бериш. Жамиятнинг иқтисодий ривожланишини ва ўзининг жамоасининг хаёт даражаси кўтарилишини таъминлаш.