Ривожланиш стратегияси

Электр энергияси ишлаб чиқаришнинг замонавий ва самарадор технологияларини босқичма-босқич тадбиқ қилиш, ёқилғи-энергетика ресурсларини рационал ишлатиш ҳамда самарадорлигини ошириш, худуднинг ижтимоий соҳасини ривожлантириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ““Farg`ona IEM” АЖ худудида ва Фарғона шахар қозонхонаси  РК-3 худудида юқори самарали когенерацион газ турбина технологияларини жорий этиш лойихаларини тадбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2794 сонли қарорига биноан ““Farg`ona IEM” АЖ худудида 17 МВт ва Фарғона шахар қозонхонаси РК-3 худудида 7 МВт қувватли юқори самарали когенерацион газ турбина технологияларини жорий этиш инвестицион лойихаси амалга оширилмоқда.

Лойиха амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Япониянинг Энергетика ва саноат технологияларини ривожлантириш бўйича давлат ташкилоти (NEDO) ўртасида протокол имзоланди. “Ўзбекэнерго” АЖ ва «Kawasaki Heavy Industries Ltd.» (KHI) ҳамда Marubeni Utility Services, Ltd (MUS) компаниялари ўртасида лойиҳани амалга ошириш бўйича иш режаси тасдиқланди, ушбу компаниялар томонидан Ўзбекистоннинг энергетика объектларида KHI газ турбинаси технологияларини жорий  этиш режалаштирилган.

2019 йилнинг тўртинчи чорагида Фарғона РК-3 қозонхонаси худудида қуввати 7 МВт бўлган газ-турбина қурилмасини ишга тушириш режалаштирилган.

2021 йилда ““Farg`ona IEM” АЖ худудидаги  қуввати 17 МВт бўлган газ-турбина қурилмасини ишга тушириш режалаштиримоқда.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш Фарғона водийси худудида ишлаб чиқариш қувватларининг ошишига олиб келади ва корхонага хар йили қўшимча: 

– 197,24 млн. КВт / соат электр энергияси;

– 214,5 минг Гкал иссиқлик энергияси;

ишлаб чиқариш имкониятини беради.

““Farg`ona IEM” АЖ худудида 17 МВт ва Фарғона шахар қозонхонаси РК-3 худудида 7 МВт қувватли юқори самарали когенерацион газ турбина технологияларини жорий этиш” инвестицион лойихаси буюртмачиси “Farg`ona IEM” АЖ.

Қурилиш бош пудратчиси “Ўзбекгидроэнергокурилиш” АЖ.

Асосий ускуналарни етказиб берувчи: «Marubeni Utility Services, Ltd» ва «Kawasaki Heavy Industries, Ltd» Япония.